Қурилиш компаниялари маҳаллий материаллардан фойдаланади

Қурилиш компаниялари маҳаллий материаллардан фойдаланади

Қурилиш ишларида пудратчилардан ўзимизда ишлаб чиқарилган материаллардан фойдаланиш талаб қилинади. Бу иш соҳада маҳаллий маҳсулот улушини ошириш мақсадида амалга ошириляпти, дея хабар берди Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги матбуот хизмати. Бундан ташқари, қоунчиликка ҳам ўзгариш киритилди. Энди буюртмачилар экспертизадан кейин дарҳол epsd.kz порталида лойиҳанинг тўлдирилган ведомостини эълон қилиши лозим. Бу тартиб фақат бюджет ҳамда квазидавлат маблағи ҳисобига ишлаётган компанияларга тегишли. Таъкидлаш жоизки, давлат буюртмаси доирасида 100 тача уй-жой ва ижтимоий объект бунёд этилмоқда. Яна бир янгилик: смета ва бажарилган ишлар ҳужжатида қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган давлат кўрсатилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси