Қозоғистон ва Жанубий Корея ўртасидаги маҳсулот алмашинуви 700 млн долларга етган

Қозоғистон ва Жанубий Корея ўртасидаги маҳсулот алмашинуви 700 млн долларга етган

2021 йилнинг 5 ойида Қозоғистон ва Жанубий Корея ўртасида товар алмашинуви 700 млн долларга етган. Ҳозирда икки давлат ҳукуматлари ва бизнес доиралари савдони бир баравар ошириш ниятида. Таъкидлаш керак, Корея Қозоғистоннинг йирик савдо шериклари бешлигига киради. Бугунги кунда республика Тонгги мусаффолик мамлакатига нефть ва нефть маҳсулотлари, ферроқотишмалар, титан ва пўлат буюмларини экспорт қилади. Кореядан эса бизга автомобиль ва тракторлар учун кузовлар, бошқа жамланмалар, вагонлар, декоратив косметика ва бошқа маҳсулотлар келтирилади. Илова қиламиз, Корея Республикаси Қозоғистоннинг йирик инвесторлари ўнлигига киради. Рақамларда бу кўрсаткич 6 миллиард долларга тенг.

Айбек Сағинаев, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги қошидаги «QazTrade» АЖ лойиҳаларни ривожлантириш департаменти директори:

- Бу машинасозлик, асбобсозлик каби соҳалар, металлга катта эҳтиёж сезувчи металлургия сингари тармоқлардир. Қозоғистон ва Корея юртимиз ҳудудида ишлаб чиқаришни локализациялашни ривожлантириш борасида ҳам шериклик қилиши мумкин. Шу маънода бир нечта лойиҳа мавжуд, масалан, автомобилсозлик учун алюминий маҳсулотларини ишлаб чиқариш.