Қозоғистонлик экспортчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари

Қозоғистонлик экспортчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари

Қозоғистонлик экспортчиларни ташқи бозорларда илгари суриш учун 3,7 миллиард тенге ажратилди. Шу тариқа, Савдо ва интеграция вазирлиги маҳсулотни ишлаб чиқарувчи заводдан импортёрга қадар етказиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қайтариш ниятида. Бу нисбатан янги ва талабга эга тадбир, дея таъкидлайди тегишли муассаса масъуллари. Яна бир янгилик - «ягона рақамли ойна» яратилиши. Бу жараёнларни соддалаштириш ва қисқартириш имкониятини беради, шунингдек, бизнес давлат билан тезкор ҳамкорликда бўлишига замин яратади. Қозоғистонлик маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашдаги яна бир муҳим қадам - савдо-иқтисодий миссия ва кўргазмалар ўтказилиши. Ўтган йили дунёдаги мураккаб вазият туфайли улардан кўпчилиги бекор қилинганди. Жорий йилда Марказий Осиё давлатлари ва Россияда 5 та миссия амалга оширилди. Уларда 160 дан зиёд турли корхоналар иштирок этди. Натижада 160 миллион доллардан ошиқроқ маблағ эвазига экспорт шартномалари имзоланган. Йил охиригача яна бир нечта шундай тадбир ташкил этилади. Мазкур чора-тадбирлар тадбиркорларга давлат томонидан имкон қадар кўпроқ кўмак кўрсатиш имкониятини яратади.