Қозоғистонда миллий маҳсулот ўтказиш тармоғи вужудга келади

Қозоғистонда миллий маҳсулот ўтказиш тармоғи вужудга келади

Қозоғистонда миллий маҳсулот ўтказиш тармоғи пайдо бўлади. Лойиҳани амалга ошириш билан Евроосиё Иқтисодий комиссияси шуғулланмоқда. Бу борадаги иш нафақат ЕОИИ давлатларида, балки Тожикистон ва Ўзбекистонда ҳам олиб борилади. Тармоқ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини ошириш имконини яратади. Шунингдек, тадбиркорлар маҳсулотини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва жўнатишда чиқим ва йўқотишларни камайтира олади. Ўз навбатида, лойиҳани рўёбга чиқаришда Евроосиё Тараққиёт Банки молиявий кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирган. ЕОТБ бошқарув раиси ўринбосари маълум қилишича, молиявий институт тадқиқотлар ўтказиш борасида ҳам техник кўмак кўрсатиши мумкин.