Евроосиё Тараққиёт банки Қозоғистонга 19,2 миллиард тенге йўллади

Евроосиё Тараққиёт банки Қозоғистонга 19,2 миллиард тенге йўллади

Евроосиё Тараққиёт банки озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун Қозоғистонга 19,2 миллиард тенге ажратди. Молия ташкилоти маълум қилишича, дастлабки 10 миллиард тенгели транш ўтказиб берилди. Тақдим этилган маблағ уч йил давомида баҳорги дала ишлари ва йиғим-терим мобайнида қозоғистонлик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, дон бозорини тартибга солиш учун кузда дон харид қилишга етади.

«Биз учун мамлакатларимиз иқтисодиёти барқарор ривожланиб бориши муҳим. Барчамиз учун устувор йўналиш бўлган агросаноат мажмуасига ҳам эътибор қаратамиз», дея маълум қилди ЕОТБ бошқарув раиси ўринбосари Амангелди Исенов.

Абдумалик Сарманов таржимаси