Аналитиклар инфляция бўйича прогноз берди

инфляция бәсеңдейді
quasa.io

Қозоғистондаги инфляция йил охирига бориб 7 фоизгача пасайиши мумкин. Евроосиё Тараққиёт Банки аналитиклари шундай прогноз берди. Улар таъкидлашича, йилнинг иккинчи чорагида Қозоғистон иқтисодиёти пандемиягача бўлган даражага чиқди. Бундай суръатли ўсиш инфляцияга таъсир кўрсатади, дейди мамлакатлар бўйича таҳлил маркази раҳбари Алексей Кузнецов.

Аналитик иккинчи ярим йилликда инфляция жараёнлари сусайишини кутмоқда. Тенгенинг долларга нисбатан курси 423 тенге бўлиши, йил охиригача мамлакат иқтисодиёти 4 фоизга ўсиши кутиляпти. Эксперт таъкидлашича, бу прогнозлардан четланиш ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин. Улар биринчи навбатда эпидемиологик вазият ёмонлашуви туфайли юз бериши мумкин. Ташқи эҳтимоллардан бири сифатида АҚШ иқтисодиётида “ҳарорат” ортиши сабабли молия-кредит сиёсати қатъийлаштирилиши ҳам таъсир кўрсатади.

Алексей Кузнецов, ЕТБ мамлакатлар бўйича таҳлил маркази раҳбари:

- Бундай ҳолат юз берган тақдирда унинг ривожланаётган мамлакатларга, шу жумладан, Қозоғистонга таъсирини капитал қочиши, миллий валюта заифлашиши, ички фоиз ставкалари ортиши сифатида кузатамиз. Бундай ҳолатда миллий банк ставкаларни кўтариш қарорига келиши мумкин. Шу тариқа ички валюта бозори барқарорлашувига эришилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×