Қозоғистон-Қирғизистон чегарасида янги савдо-логистика маркази очилади

Қозоғистон-Қирғизистон чегарасида янги савдо-логистика маркази очилади

Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида янги савдо-логистика хаби бунёд этилади. Жамбил вилоятида, «Қарасу» ўтказиш пункти яқинида махсус жой ажратилди. Ҳозир бу ерда тайёргарлик ишлари бошланган. Савдо марказига «Алатау» номи берилади. Таъкидлаш жоизки, станция икки давлат ўртасида савдо айланмаси ошишига хизмат қилади.

Яқинда давлат раҳбарлари ўзаро товар айланмасини йилига 1 миллиард долларгача кўпайтиришга қарор қилган. Янги мажмуа агросаноат ривожланиши ҳамда саноат кооперациясини модернизациялаш учун фойдали бўлади. Бундан ташқари, мазкур йўналишдаги қўшма лойиҳаларни кўпайтириш ва товарларни истеъмолчига етказиб бериш харажатларини имкон қадар қисқартириш кўзда тутилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси