Марказий Осиё давлатлари билан товар айланмаси 35 фоизга ортди

Марказий Осиё давлатлари билан товар айланмаси 35 фоизга ортди

Қозоғистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан товар айланмаси салкам 35 фоизга ортди. Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойи ичида 2 миллиард 300 миллион долларга тенг маҳсулот алмашилди. финпромкз портали берган маълумотга кўра, айнан экспортда ижобий кўрсаткичларга эришилди.

Минтақавий бозорларга жўнатилган маҳсулот ҳажми импортдан деярли уч марта кўп бўлди. Савдодаги асосий ҳамкор - Ўзбекистон. Айланманинг учдан икки қисми – салкам 1,5 миллиард доллари ушбу давлат ҳиссасига тўғри келяпти. Тожикистон билан 426 миллион, Қирғизистон билан 328 миллион доллардан зиёд қийматда маҳсулот алмашилган. Рўйхат сўнгида Туркманистон – бу республика билан товар айланмаси атиги 74 миллион 600 минг долларни ташкил қилди. Лекин бу ҳам чакки эмас. Чунки у ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга кўп. Умуман олганда, Марказий Осиё давлатларига Қозоғистон экспорти 4 ой ичида 1 миллиард 700 миллион долларни ташкил қилди. Айни вақтда, мамлакатга йил бошидан буён Марказий Осиё минтақасидан 624 миллион долларга товар келтирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси