Қозоғистон компаниялари 52 миллион долларлик шартнома имзолади

Қозоғистон компаниялари 52 миллион долларлик шартнома имзолади

Қозоғистонлик бизнесменлар Ўзбекистон тадбиркорлари билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда. Қўшни республикада икки давлат ишбилармон доиралари учун форум бўлиб ўтди.

Тадбир давомида қозоғистонликлар 52 миллион доллар эвазига 7 та шартнома имзолади. Бундан ташқари, иштирокчилар чегараолди ҳамкорлигининг келгуси истиқболларини муҳокама қилди. Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев айтишича, Ўзбекистон товар алмашинувининг ярмидан зиёди юртимиздан транзит орқали ўтади. Унинг келажак ривожида «Марказий Осиё» чегараолди маркази катта ёрдам беради, марказ қурилишига икки давлат ҳукумати раҳбарлари апрелда ижозат берган.

Таъкидлаймиз, мутахассислар маълумотига кўра, икки мамлакат ўртасидаги маҳсулот алмашинуви йил бошидан бери анчагина ўсган ва бир ярим миллиард долларни ташкил қилган. Бу ўтган йилгига қараганда 46 фоизга кўп.

Абдумалик Сарманов таржимаси.