Қозоғистон – инвесторлар учун жозибали бозор

Дүниежүзілік банк
zakon.kz

Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 2021 йилда 3,2 фоизга ўсади. Жаҳон банки прогнози шундай. Халқаро экспертлар буни республикага хорижий капитал келиши билан боғлаяпти.

Улар фикрича, инвесторлар аввало макроиқтисодий барқарорлик, катта ички бозор, фойдали қазилмалар мавжудлиги каби факторларга эътибор қаратади. Умуман олганда, Қозоғистон Марказий Осиёга жалб этилган инвестициялар миқдори жиҳатидан пешқадам. 2020 йилда мамлакатда хорижликлар иштирокида жами қиймати 1,6 миллиард доллар бўлган 41 инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×