Асқар Мамин: «Оддий буюмлар иқтисодиёти» дастури самара берди

24kz

«Оддий буюмлар иқтисодиёти» дастури мамлакат ишлаб чиқаришини ривожлантиришда инвестициявий қурол сифатида самарадорлик кўрсатди. Давлат раҳбари топшириғига кўра, унинг умумий молиялаштириш ҳажми 1 триллион тенгегача кенгайтирилди. Бош вазир Асқар Мамин Ҳукумат йиғилишида шу ҳақда маълум қилди.

АСҚАР МАМИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:

- Пандемияга боғлиқ юзага келган вазиятга қарамай, биз жорий йилда лойиҳалар сони 2,5 марта -  900 дан 2600 тагача кўпайганини кўриб турибмиз, қиймати эса 3,5 марта -  216 миллиарддан  700 миллиард тенгегача ортди.

Бундан ташқари, йиғилишда қозоғистонликлар ўз юртида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни кўпроқ харид қила бошлагани тилга олинди. Бундай ишлаб чиқаришлар жорий йилда икки ярим фоизга кўтарилди. Импорт улуши пасайди. Аҳоли эътирофини қозонган товарлар ичида озиқ-овқат, қурилиш материаллари, мебель ва бошқалар бор.

АСҚАР МАМИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:

- Мамлакат товар ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашга оид самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Натижада, маҳсулотлардаги маҳаллий хомашё ва қисмлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 2 марта ортди. Бу эса 1,5 мингдан зиёд маҳаллий корхонани қўллаб-қувватлаш имкониятини яратди. Бу эса саноатни ривожлантириш ва янги иш ўринлари очилишига замин яратди. Қуйидаги соҳаларда маҳаллий хомашё ҳажми кескин ошди: енгил саноатда 38 дан 68 фоизгача, мебель саноатида 39 дан 71 фоизгача, озиқ-овқат саноатида 41 дан 74 фоизгача,  қурилиш материалларида 34 дан 71 фоизгача.

Ҳукумат раҳбари бир ой ичида «Оддий буюмлар иқтисодиёти» имтиёзли кредитлаш дастурига еттинчи ўзгаришлар пакетини ҳозирлашни топширди.  Унда тадбиркорлар учун янги рағбатлантириш имкониятлари, шу жумладан, давлат томонидан кафолатлар миқдорини ошириш кўзда тутилган.

×