Қозоғистондан ХХРга экспорт ҳажми ошган

Қозоғистондан ХХРга экспорт ҳажми ошган

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ХХР бозорларида катта талабга эга. Биргина ўтган йили республика Осмоности мамлакатига 2019 йилдагига нисбатан 9 фоиз кўпроқ маҳсулот йўллаган. Бугунги кунда махсус лицензия олган юртимиздаги 800 дан зиёд корхона Хитойга ўз маҳсулотини юбормоқда.

Сергей Салманов, «ЭСК «KazakhExport» АЖ хорижий вакили:

- Умуман, агар экспортёр лицензияга эга бўлса, демак, у тайёр. Бир қатор маҳсулотлар мавжуд, масалан, бу категорияга катта табиий эҳтиёж сезиладиган гўштни киритиш мумкин. Ва, табиийки, экспортёр мазкур реестрга киритилса, у ҳақидаги бор маълумот автоматик равишда Хитойда маълум бўлади. Бу телефон, боғланиш манзили. Мабодо маҳсулот талабгир бўлса, истеъмолчилар қайтармайди, ўзлари мурожаат қилади. Экспортчи ҳам ўз навбатида имкон қадар самарали алоқани йўлга қўйишга, кўргазмаларда, форумлар, савдо-иқтисодий миссияларда қатнашишга интилади. Булар бари ҳозирда тез-тез ўтказилади, ҳам қулай, барчаси онлайн-форматда.

Хитой бозорига энди кира бошлаганларга мутахассислар электрон тижорат ёрдамида ўз маҳсулотини қандай сотиш бўйича маслаҳат беради. Бу ўртага кирувчиларсиз сотиш, товар нархини арзонлаштиришда қўл келади. Ишни, шунингдек, йирик трансчегаравий онлайн-майдончаларда дўконлар очишдан бошлаш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси