Яқинда аҳолини рўйхатга олиш бошланади

Халық санағы
elorda.info

Қозоғистонликларнинг ҳар бири муҳим! Мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш жараёни ушбу шиор остида ўтказилади. Бу йил мазкур жараён бир мунча ўзгачароқ тарзда бўлади. Мутахассисларга рақамли технологиялар ёрдамга келади. Яна бир ўзига хослик – қозоғистонликлар учун онлайн тартибда, мустақил равишда анкета тўлдириш имконияти яратилади. Бунинг учун сентябр ойидан бошлаб sanaq.gov.kz сайт и иш бошлайди. Октябрда эса ҳисоб юритувчилар анъанавий тартибда уйларни айланиб чиқади. Рўйхатга олиш давомида 1446 рақамли call-марказ ишлайди. Бундан ташқари, респондентлар раҳбар блогига, статистика бюросининг расмий сайтига, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали саволлар билан мурожаат этиши мумкин. Яна бир янгилик – суҳбатлашаётганларнинг қўлида электрон планшетлар бўлади. Мутахассислар фикрича, бу нарса тўпланган маълумотлар сифати имкон қадар юқори бўлишини таъминлайди.

Асем Алдангар қизи, Қозоғистон Республикаси миллий статистика бюроси матбуот котиби:

- Тизим суткасига 24 соат очиқ бўлади. Респондент ўзи учун қулай вақт танлаш имконига эга. Шунингдек, сайтда вақтинча бланка тўлдиришни тўхтатиш ва кейин тўлдиришда давом этиш мумкин. Бундан ташқари, egov.kz, электрон ҳукумат, sanaq.gov.kz сайтларида махсус кириш жойлари бўлади. Улар орқали ҳам электрон имзодан фойдаланган ҳолда рўйхатга олишда қатнашиш мумкин. Бундан ташқари, ҳар бир фуқарога Aitu мобиль иловаси орқали миллий рўйхатга олишда тўлақонли иштирок этиш имконияти яратилади.

Шу билан бирга, бу сафарги рўйхатга олиш давомида қўшимча саволлар киритилган. Мутахассислар миграция, бандлик, қайси тилларни билиши ҳақида саволлар беради. Агар 2009 йилда 73 та савол бўлган бўлса, бу сафар улар сони 87 тага кўпайган. Шунингдек, имконияти чекланган одамларни ҳисобга олиш учун саволлар рўйхатига БМТ Вашингтон гуруҳи тақдим этган ногиронлик статистикаси мавзулари ҳам киритилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.

×