Қозоғистонлик ўқувчилар март ойида қандай ўқийди?

Қозоғистонлик ўқувчилар март ойида қандай ўқийди?
tengrinews.kz

Қозоғистонда уйғунлаштирилган таълим тартибига рухсат берилди. Санитарик-эпидемиологик вазият барқарорлашгани туфайли бунга имконият туғилди. Бугун Марказий Коммуникациялар марказида тегишли вазирлик вакили Шўлпан Каринова мактабларда мазкур талаб қандай рўёбга чиқарилиши хусусида маълумот берди. Унинг айтишича, жорий йил март ойидан бошлаб, умумий ўрта мактабларнинг 1-5-синф, халқаро мактабларнинг 1-7-синф ўқувчилари дарсга қатнашига рухсат берилди. Айни вақтда,  Таълим ва фан вазирлигида маълум қилишларича, ўқувчилар учун форма шарт эмас, фақат тоза ва бадастур кийиниши лозим. Энг муҳим талаб – хавфли вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида барча санитария меъёрларига риоя этиш. Шуни ҳам айтиш керакки, беморлар ёки бемор билан алоқада бўлганлар мавжуд оилалар фарзандлари фақат масофадан ўқийди.

ШЎЛПАН КАРИНОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ ВА ФАН ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Бугунги кунда ўқувчиларнинг 47 фоизи одатдаги тартибда ўқиётган бўлса, 53 фоизи масофадан таълим олади. Вазият барқарорлашиб бормоқда. Демак, иш тартибига ўзгаришлар киритилиши табиий. Шу муносабат билан ташкилотларга одатдаги тартибда ўқитиладиган фанлар ва масофадан ўқитиладиган дарсларни эркин белгилаш ҳуқуқи берилади. Шу билан бирга, вазирлик томонидан барча таълим даргоҳларига махсус тавсияномалар етказиб берилди. Уларга кўра барча асосий фанлар одатдаги форматда, мусиқа, бадиий меҳнат кабилар ҳозирча масофадан ўқитилиши кўрсатилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.

×