Қозоғистонда яна COVID-19 юқтирганлар сони ошгани қайд этилди

Қозоғистонда яна COVID-19 юқтирганлар сони ошгани қайд этилди
inform.kz

Қозоғистонда яна COVID-19 юқтирганлар сони ошгани қайд этилди. Ўтган суткада яна  901 та бемор аниқланган. Кунлик ўсиш бўйича антирейтингда 136 та бемор билан Қозоғистон пойтахти биринчи ўринда. Алматида 103 та янги ковид ҳолати файд этилган. Учликни Павлодар вилояти якунлайди. Зарарланганларнинг умумий сони 205 мингга етган.

Шу билан бирга, соғайганлар сони ҳам ошмоқда. Сўнгги 24 соат ичида, соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, хавфли касалликни 1 минг 144 киши енгган. Мамлакатда жами бўлиб,  189 мингдан зиёд одам коронавирусдан тузалган.

×