Қўш диплом дастурлари учун 500 грант ажратилди

19.07.2022, 15:35

Халқаро намунадаги қўш диплом олиш имконияти пайдо бўлди. Шимолий Қозоғистон университети қошидаги Аризона университети филиалида табиий-илмий, агротехнологик ва IT йўналишларда абитуриент қабул қилиш бошланди. Эслатамиз, ўтган йили Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги ҳамда иккита олий таълим даргоҳи ўртасида уч томонлама ҳамкорлик шартномаси тузилганди. Қўш диплом дастурларига 500 грант ажратилди.

Рикки Салазар, Аризона Университети стратегик ташаббуслар директори:

- Kozybayev University  Аризона университети билан стратегик ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу эса қозоғистонлик абитуриентлар учун катта истиқболларни очади. Биринчидан, уларга халқаро намунадаги қўш диплом берилади. Анчагина талабгир бўлган касб эгаллашади. Қозоғистон ва АҚШнинг етакчи профессорлари қозоқ, рус ва инглиз тилларида дарс беради. Ҳар иккала университет маълумотлар базасидан фойдаланиш мумкин. Айни вақтда, таълим грант асосида олиб борилади, яъни ўқишга кирган ёшлар бепул ўқийди. Шу жумладан, охирги семестрда Аризонада таълим олади.

Ҳужжат топшириш жараёни жуда соддалаштирилган. Абитуриентларга қулай бўлиши учун жараён онлайн ва оффлайн форматда амалга оширилади. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.