Мавсум тугади. Янгиси янада яхши бўлади

15.07.2022, 19:19

«Астана Опера» IХ театр мавсумини улкан гала-концерт билан якунлади. Ўтган йил мамлакат артистлари учун воқеаларга бой бўлди. Улар илк марта Австралияда санъатини намойиш қилди. Яккахонлар нуфузли Ballet International Gala фестивалида иштирок этди. 30 йиллик узилишдан кейин қиш кунлари Еркеғали Рахмадиевнинг «Алпомиш» миллий операси саҳнада қайта қўйилди. Жаҳоннинг энг машҳур опера ижрочиларидан бири - Мария Мудряк уч йилдан кейин биринчи марта катта концерт берди. Бўлиб ўтган тантанали оқшомда намойиш этилган 20 та чиқиш давомида артистлар 19-аср француз романтик операси классикасини қамраб олишга ҳаракат қилди. Ушбу концертни келгуси юбилей мавсумининг анонси деб қабул қилиш мумкин. 

Алан Бўрибаев, "Астана Опера" бош дирижёри:

- Буни истак дейиш лозим. Биз учун бадиий жиҳатдан қизиқарли, биз интилаётган йўналиш сифатида кўриш имкони бор. Дастур шундай кўринишда ташкил этилган, концертимиз айнан француз операсига йўналтирилган, ҳар бир “таом” аввалгисидан мазали бўлиши кўзланган.

10-мавсум ёрқин воқеаларга бой бўлади. «Астана Опера» «Ипак йўли» халқаро фестивалини ўтказади.  Уни «Грэмми»  мукофоти соҳиби Суми Чо Жаҳон опера санъати юлдузлари иштирокидаги концерт билан очиб беради. У ЮНЕСКО томонидан «Тинчлик артисти» этиб сайланган. «Кулойим», «Қалқаман-Мамир» ва болаларга мўлжалланган «Қанбақ шал» операси премьералари кутилмоқда.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.