Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат хизматчиларини касб байрами билан қутлади

23.06.2022, 15:12

"Давлат хизматчисининг бош вазифаси – аҳоли фаровонлигини ошириш", дея таъкидлайди мамлакат Президенти Твиттердаги саҳифасида.  Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат хизматчиларини касб байрами билан муборакбод этди. Давлат раҳбари ўз мурожаатида уларнинг асосий тамойили ҳалоллик, профессионаллик, билимдонлик, очиқлик бўлиши кераклигини тилга олди. Эслатамиз, Давлат хизматчиси куни касб байрами сифатида 2003 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан таъсис этилганди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.