Давлат раҳбари Алтай Кулгиновни қабул қилди

22.06.2022, 19:38

Қосим-Жўмарт Тўқаев пойтахт ҳокимини қабул қилди. Учрашув давомида Алтай Кулгинов 2022 йилнинг биринчи ярмида Нур-Султон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни тилга олди. Навбатда турган фуқаролар учун ҳамёнбоп уйлар қурилиши, улушли қурилиш объектлари бунёд этилиши, янги таълим даргоҳлари барпо этилиши ҳисобига уч сменали таълим муаммолари ҳал этилаётгани, шунингдек, газлаштириш ва хусусий инвестиция жалб этиш масалалари хусусида ҳисобот берди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳокимлик ишини қўллаб-қувватлашини билдирди, Алтай Кулгиновга инфратузилмалар қурилиши ҳамда ободонлаштириш ишларини давом эттириш, фуқаролар муаммоларини ҳал этишни топширди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.