Янги вилоятлар учун авторақам кодлари киритилди

22.06.2022, 15:30

Қозоғистоннинг янги уч вилояти аҳолиси автомобилларидаги аввалги давлат рақамини алмаштириши шарт эмас. Мамлакат Ички ишлар вазирлигида таъкидланишича, янги 3 минтақадаги машина рақамлари учун янги кодлар белгиланди. 18 рақами Абай вилоятига берилади. Жетисуликлар 19, Улитау минтақаси 20 рақамли автобелгидан фойдаланади. Эслатамиз, 8 июнь куни Қозоғистон Президентининг республикада янги вилоятларни ташкил этиш тўғрисидаги фармони кучга кирган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.