Пойтахтда янги кўргазма очилди

22.06.2022, 14:13

Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – дунё миқёсидаги долзарб масала. Пойтахтда ўтказилаётган «У қиз» мусаввир аёллар кўргазмаси шу мавзуга бағишланган. Ташкилотчилар фикрича, кўргазма экспонатлари ёрқин келажакка ишончини йўқотмаган ва ўз фарзандларини жон-дилидан севадиган нозик жон эгалари ҳаётига бағишланган. Экспозициядан мақсад гендер тенгсизлиги, маиший зўравонлик ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби масалаларга эътибор қаратишдан иборат. Кўргазмада жами 9  нафар рассомнинг 50 та асари намойиш этилган.

Айгерим Мажитхан, рассом, кўргазма куратори:

- Бу ерда мен тайёрлаган, "Умр дарёси" деб аталган фотосуратлар туркуми намойиш қилинган. Мен ҳаётий масалаларга фалсафий жиҳатдан ёндашишга ҳаракат қиламан, дарё – фарзандларини тарбиялаш жараёнида аёл дуч келадиган турли чигал вазиятлар тимсоли. Кўргазма замонавий форматда, унда бирорта чегара қўйилмаган. Тасвирий санъат, турли буюмлардан тўпланган инсталляциялар, фотосурат ва газмоллардаги экспозициялар томошабин эътиборига тақдим этилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.