Қозоғистонлик ўқитувчилар Туркияда малака оширди

20.06.2022, 18:17

50 нафар қозоғистонлик ўқитувчи Туркияда малакасини оширди. Педагоглар Бурса шаҳрида бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этди. Тадбир соҳанинг сўнгги ютуқлари ва педагогик инновацияларга бағишланган. Педагоглар маҳаллий мактабларга бориб, ўзаро тажриба алмашди.

Ебубекир Армаған, халқаро ипак йўли ҳамжамияти директорлар кенгаши раиси:

- Турк дунёсининг ҳамкорлиги олий даражада бўлиши зарур. Сиёсатда ҳам, таълимда ҳам, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда ҳам. Шу жиҳатдан олиб қарасак, бугунги йиғилиш якунларини юқори баҳолаш мумкин. Устозлар янги тажриба ўзлаштирди.

Ўразгул Мухамеджанова, физика фани ўқитувчиси:

- Таълим соҳасида педагоглар мобиллигини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш, тажриба ва фикр алмашув масаласида, таъкидлаш мумкинки, бугунги анжуман улкан илмий-инновациявий, тарбиявий аҳамиятга эгалиги шубҳасиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.