«Саламатты Қазақстан» тиббий поезди йўлга чиқди

20.06.2022, 15:12

«Саламатты Қазақстан» поезди янги минтақалар - Жетису, Абай ва Улитауга боради. Тиббий таркибдаги поезд ўз фаолиятини Алмати вилоятидан бошлади. Шифокорлар 67 та олис станцияга бориши режалаштирилган. Эслатамиз, поезд 8 та вагондан иборат. Республикадаги етакчи клиникалар билан телетиббиёт хизматларини амалга ошириш учун мутахассислар телефон ва интернет алоқаси билан таъминланган. Таъкидлаш зарурки, лойиҳа доирасида Қозоғистон бўйлаб иккита поезд ҳаракатланмоқда. Тиббиёт ходимлари 60 минг нафардан кўпроқ қозоғистонликка тиббий ёрдам кўрсатиши, зарур маслаҳатлар бериши кутиляпти.

Алфия Адиева, "Samruk-Kazyna Trust" ижтимоий лойиҳаларни ривожлантириш жамғармаси бош директори:

- Поездлар учун, жумладан, олис станцияларга бориш графиги тузилган. Бунда аҳолининг талаб-илтимоси ҳамда давлат органлари таклифи ҳисобга олинган. Биз станциялар шифохоналардан узоқда жойлашгани ва атрофида қишлоқлар мавжудлиги, тиббий пунктлар қанчалик жиҳозланганини ҳисобга олдик. Умуман айтганда, амалиётга кўра, тиббий поезд шифокорларига мурожаат этаётган фуқаролар сони тобора ортмоқда.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.