ТАНЛОВ: «48 соатда суратга олинди»

17.06.2022, 18:05

«48 соатда суратга олинди». Марказий Осиё кинематографчиларига  аталган танлов 9 июль куни бошланади. Икки сутка ичида қатнашчилар ҳажми тўрт дақиқагача бўлган қисқа метражли фильм тайёрлаши керак. Фильм ижодий топшириққа кўра тайёрланади, картинада қатнашадиган персонаж ва бир неча жумла берилади. Сценарийни тайёрлаш, суратга олиш, постпродакшн ишларига ҳаммаси бўлиб, атиги 48 соат вақт ажратилади.

Саралаш икки босқичда ўтказилади. Олдинига халқаро ҳакамлар ҳайъати берган овозлар сони ёрдамида ТОП-48 шорт-листи тайёрланади. Барча талабларга жавоб берадиган асарлар кинотеатрларда кўрсатилади, танлов YouTube-каналида намойиш этилади.

Танлов ғолиблари New York Film Academyда фильммейкинг бўйича жадаллаштирилган курсда ўқийди, NYFAдан кинорежиссура, саҳна маҳорати, продюсерлик, монтаж ва постпродакшн, операторлик маҳорати каби йўналишлар бўйича онлайн-стипендия олади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.