Ҳамкорлик тобора кенгаймоқда

17.06.2022, 10:17

Санкт-Петербургда 25-Халқаро иқтисодий форум бўлиб ўтмоқда. Унинг доирасида янги иқтисодий сиёсат, озиқ-овқат хавфсизлиги, Евроосиё интеграцияси каби масалалар муҳокама қилиняпти. Қозоғистон ва Россия саноат кооперацияси иқтисодий шерикликнинг асосий тренди бўлишига умид боғлаган. Қўшни давлат юртимиз билан савдони кенгайтиришдан манфаатдор. Ҳозирда республика Россиянинг савдо шериклари орасида экспорт бўйича саккизинчи, импорт борасида тўққизинчи ўринда. Биргина 2021 йил якунларига кўра, Қозоғистондан қўшни мамлакатга етказилган товар ҳажми  7 миллиард 100 миллион долларга етган.

Бахит Султанов, Қозоғистон Республикаси савдо ва  интеграция вазири:

- Яхши мисоллар бор, масалан, КАМАЗ билан ҳамкорлик, Қозоғистон ҳудудида юқори технологияли қуйма чўян буюмлар корхонаси барпо этиш, шина ишлаб чиқариш. Бугун бир қанча, мисол учун, олтингугурт кислотаси ва бошқа саноат корхоналарига ўтиш бўйича музокаралар юритяпмиз.

Сергей Глазьев, Евроосиё ИК интеграция ва макроиқтисодиёт вазири:

- Жорий йилда ўзаро савдо бир ярим баравар ошади. Бу шундан далолатки, потенциал улкан. Корхоналаримиз қуввати тахминан 60 фоизга тенг. Яъни маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мумкин. Аммо айрим нозик жиҳатларни ҳал қилиш лозим. Бу, энг аввало, эгалик қилувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро савдони кредитлаш ва баҳслар арбитражи. Ғарбдаги шериклар билан алоқа узилгани ЕОИИ доирасида ҳамда Осиёдаги шерикларимиз билан ҳамкорликни ошириш учун катта имконият яратади. Ва бунда Қозоғистон асосий ўрин тутади.

Айтиш керак, Петербургдаги Иқтисодий форум 18 июнга қадар давом этади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.