Миллий қурултой – янги мулоқот майдончаси

16.06.2022, 12:44

Бугун Улитауда Миллий қурултойнинг дастлабки йиғилиши ўтказилади. Консультатив-маслаҳат органи таркибида 117 нафар юртдошимиз бор. Янги ташкилот Ижтимоий ишонч миллий кенгаши ишини давом эттиради ва ҳокимият ҳамда халқ ўртасида боғловчи ҳалқа вазифасини бажаради. Экспертлар таъкидлашича, Миллий қурултой Янги Қозоғистон ғоясини рўёбга чиқаришдаги узвий фаолиятнинг бир қисми. У мамлакат тараққиёти истиқболлари муҳокама қилинадиган майдончага айланади.

Жамаладен Ибрагимов, тарихчи олим:

- Баъзи фуқаролар Миллий қурултойни ватандошларимизни юртга қайтишга чақирган мустақиллик дебочасидаги қурултойлар билан адаштиради. Ушбу қурултой Президент қошида тузилган, бошқа форматга,​ замонавий қиёфага эга. Қурултойнинг мақсади давлат раҳбари ва жамиятга халқимиз олдида қандай муҳим вазифалар турганини кўрсатиб беришдан иборат. Жамиятимизда трансформация давом этаётган бир даврда Миллий қурултойнинг биринчи йиғилиши айнан Улитауда ўтказилиши рамзий маънога эга.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.