Қозоғистонда Миллий қурултой ташкил қилинди

15.06.2022, 16:52

Қозоғистон Президенти қошида Миллий қурултой ташкил қилинди. Қосим-Жўмарт Тўқаев имзолаган Фармона мувофиқ, Миллий қурултой консультатив-маслаҳат органи сифатида ишлайди. Унинг асосий мақсади – жамиятни жипслаштиришга қаратилган ғоялар ва қадамларни ишлаб чиқишдан иборат. Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин телеграм каналида маълум қилишича, Миллий қурултой таркибига парламент депутатлари, ҚХА, фуқаролик жамияти, сиёсий партиялар, тадбиркорлар вакиллари ҳамда таниқли экспертлар, минтақавий жамоат кенгашлари аъзолари киради.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.