Қозоғистонда 20 минг айти ходимига таълим олиши учун IT-ваучер берилади

14.06.2022, 13:27

Қозоғистонда 20 минг IT-ваучер тарқатилиши кутиляпти.  Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Минакшей Лекхи билан учрашув давомида Рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин шуни маълум қилди. Учрашувда рақамлаштириш, ахборот технологиялари, инновациялар бўйича томонлар ҳамкорлиги масаласи муҳокама қилинди.

«Рақамли трансформацияни амалга ошириш учун юқори малакали IT-мутахассислар керак. Қозоғистонда йилига хусусий IТ-мактабларда таълим олиш учун IT-ваучер тарқатилади. Бу эса барча истовчиларнинг юқори малакали таълим даргоҳларида IТ-соҳасида янги билимларни ўзлаштириши учун қулай имконият беради. 2025 йилгача 20 000 минг ваучер берилади», деди вазир.

Бундан ташқари, Рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири таъкидлашича, мамлакатда давлат хизматларини проактив, имкон қадар қулай шаклда кўрсатиш сари иш бошланган, «рақамли ҳужжатлар» сервиси ишлаб турибди, рақамли электрон имзо олиш масофадан йўлга қўйилган.

«Вазирлик Ҳиндистон билан ахборот-коммуникация технологиялари, электрон бошқарув, ақлли шаҳар, IТ-мутахассислар малакасини ошириш, телекоммуникациялар, киберхавфсизлик, космос соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, тегишли агентликлар, технопарклар, венчур жамғармалар ва корхоналар ўратсида алоқалар ўрнатишдан манфаатдор», деди ўз нутқи ниҳоясида Бағдат Мусин.

Ҳиндистон Ташқи ишлар ва маданият вазири Минакша Лекхи мазкур соҳаларда ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.