Ақ-Баур дарасида қадимий эритиш печлари топилди

14.06.2022, 12:22

Қозоғистон шарқидаги Ақ-Баур дарасида бронза асри бошларига мансуб йирик архитектура объектлари, эрамиздан аввалги 7-6 асрларга оид иншоотлар топилди.  Археологлар сак қабилалари қадимий металлургияси сирларини очиш мақсадида изланиш олиб бораркан камида 10 та тош металл эритиш печларига дуч келди. Артефактлар сак қабилалари турмуш тарзи хусусидаги тасавурларни кескин ўзгартиради. Олимлар фикрича, улар металл эритиш сирларини 3 минг йил аввал кашф қилган.

Айдин Жунисханов, археолог:

- Мана, кварц минерали, қадимги кўчманчилар ундан маҳсулот олиш учун зарур минераллар ва рудаларни олган. Рудани улар қадимий печлар ёрдамида бойитишган.

Барча намуналар рақамлаштирилади, уларга маълум бир штрих-кодлар қўйилади.

Асия Қаражигитова, Қозоғистон Республикаси миллий музейи илмий ходими:

- Бу фрагментлар эрта темир асри даврига тўғри келади. Қўлимда тутиб турган сопол идишлар 40-сектордан топилган. Улардан ошхонада фойдаланишган.

Сўнгги 6 йил давомида мамлакат музей жамғармалари коллекциясига Шарқий Қозоғистондан топилган 26 мингдан зиёд артефакт қўшилди. 2021 йил сентябрида эса «Буюк Дашт олтини» коллекцияси кўргазмаси Буюк Британияда шов-шувга сабаб бўлди. Тадқиқотчилар кўплаб археологик кашфиётлар юз беришига умид қилмоқда.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.