Тарозда болалар театр жамоалари халқаро фестивали бўлиб ўтяпти

14.06.2022, 10:14

Тарозда болалар театр жамоалари учинчи халқаро фестивали ўтказиляпти. Унда республиканинг қатор минтақаларидан  11 труппа ҳамда қирғизистонлик ёш артистлар иштирок этяпти. Болалар йилига бағишланган тадбирдан мақсад – театр санъатини оммалаштириш ҳамда ёш иқтидорларни аниқлаш. Фестиваль 13-18 июнь кунлари давом этади.

Ақилдўс Тажиев, Жамбил вилоят рус драма театри директори:

- Қозоғистонда театр жамоалари фестиваллари тез-тез ўтказилади, бироқ айнан болалар студиялари учун мўлжалланган анжуман – янгилик. Ҳар куни икки-уч спектакль намойиш қилинади. Ҳафта давомида катталар ҳам, болалар ҳам ёрқин чиқишларни бепул томоша қила олади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.