Қизил Ўрда миришкорлари шоли ўрнига картошка етиштиряпти

13.06.2022, 16:04

Шоли ўрнига – картошка ва тарвуз. Экин майдонларини хилма-хиллаштириш доирасида Қизил Ўрда вилояти деҳқонлари кўп сув талаб қилмайдиган экинларга кўчмоқда. Масалан, Қармақши туманида олти юз гектар ерда янги экинлар экилади.

Адильбек Ерсултанов, қармақши тумани ҳокими:

- Гап шундаки, ҳозир биз собиқ шоли майдонларида картошка ва полиз экинлари етиштиряпмиз.

Серик Беисов, А. ахун қишлоғидан:

- Плёнка тортилиши иссиқликни ва намликни сақлашга ёрдам беради. Полиэтилен остидаги ер деярли қуриб қолмайди, натижада суғормали сув тежалади. Бу технология экинлар яхши чиқишини,  эрта пишиши ва бой ҳосил олинишини таъминлайди.

Сув тақчиллиги сабабли минтақадаги шоли майдонлари ушбу агромавсумда беш минг гектарга қисқартирилди. Мутахассислар таъкидлашича, экин турларининг ўзгартирилиши аҳоли талаб қилаётган турли маҳсулотлар таъминотига ҳам ижобий таъсирини кўрсатади. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.