Женевада БСТнинг 12-вазирлар конференцияси ўтказиляпти

13.06.2022, 13:06

Женевада Қозоғистон раислиги остида Бутунжаҳон Савдо ташкилоти дирасида 12-вазирлар конференцияси ўтказиляпти. Ташкилотга аъзо бўлган 164 мамлакат делегацияси замонамизнинг энг долзарб чорловларини муҳокама қиляпти. Улар қаторида балиқ овлашга, қишлоқ хўжалигига субсидиялар, БСТнинг пандемияга жавоби, кам ривожланган мамлакатлар тараққиёти муаммолари, озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари бор.

Тимур Сулейменов, Қозоғистон Республикаси Президенти девони раҳбарининг биринчи ўринбосари:

- Биринчи масала – БСТнинг пандемияга жавоби. Гап бирор мамлакатда кашф этилган дори-дармонларнинг бошқа мамлакатларда имкон қадар тўсиқларсиз тарқалиши учун интеллектуал мулк соҳасида БСТ қоидаларини соддалаштириш, уларнинг автомат шаклда лицензия олишига эришишдан иборат. Иккинчи долзарб муаммо, албатта, озиқ-овқат бозорларидаги бўҳронлар. Биз мамлакатлар кўпинча фақат ўзининг миллий мнфаатларидан келиб чиққан ҳолда иш тутиши, донга, мойга, ҳар қандай маҳсулот сотишга чеклов қўйишини кўраяпмиз. БСТ глобал ташкилот сифатида бу борада Декларация қабул қилиши кутиляпти. Шунингдек, БСТни ислоҳ қилиш масаласи ҳам кун тартибида.

Таъкидлаш лозимки, бу анжуман Женева шаҳрида 16 июнгача давом этади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.