Хасен Абаевнинг «Мўъжизалар мамлакати»

13.06.2022, 10:55

Миллий музейда рассом, Қозоғистон санъат арбоби Хасен Абаевнинг «Мўъжизалар мамлакати» кўргазмаси очилди. Экспозиция Қозоғистон китоб полиграфияси илк кунларидан шу соҳада ишлаган муаллифнинг 80 йиллигига бағишланган. Унда Қозоғистонн тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи 200 дан зиёд картина тақдим этилган. Улар тасвирий санъат, графика ва иллюстрациялар шаклида тайёрланган. Экспертлар таъкидлашича, Хасен Абаев ижоди ўзига хос дастхати, мусаффо ниятлари ва ҳаққоний тасвирлар билан ажралиб туради. Улар уйғунлашиб, мўжизалар дунёсига йўл очади.

Хасен Абаев, рассом, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб:

- Қозоғистон мустақилликка эришганидан буён машҳур шахсларимиз ҳақида картиналар чиза бошладим.  Аввалига Қасим Аманжўловнинг портретини яратдим. Ўзингизга маълум, Қосим оғанинг тақдири чигал бўлган. Мухтор Авезов ва Сакен Сейфуллинга аталган ишларим кўп. Бизнинг вазифа – уларни келгуси авлодга етказиб бериш. Чунки ҳар бир картинанинг ўз фалсафаси бор.

Ўсербай Шўранов, рассом, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб:

– Бу рассом Қозоғистон тасвирий санъатига катта ҳисса қўшган ижодкор. У графика соҳасида кўп ишлади, болалар китобларини безади. Экспозицияларида мен аввал тақдим этилмаган ишларни кўрдим. Ўз услуби, ўз дастхати бор.

Хасен Абаев мамлакат китоб графикасида янги саҳифа очди. У жуда муҳим ютуққа эришди –  графикаси миллий колоритни имкон қадар тўлиқ акс эттиради. Хасен Абаев япон санъатсеварига қозоқ мўйқалам усталарининг ўзига хослигини очиб кўрсатди. 18 ишини намойиш этди. Ижодкорнинг картиналари Россия, Украина, Молдова, Португалия, Франция, Испания, Германия, АҚШ, мисрда намойиш этилди.

  

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.