2022 йил охиригача Қозоғистоннинг уч шаҳрида 5G тармоғи ишга тушади

13.06.2022, 10:51

2022 йилнинг охиригача учта шаҳарда 5G тармоғи ишга туширилиши кутиляпти. “Казинформ”нинг Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги маълумотига асосланиб хабар беришича, Нур-Султон, Алмати, Чимкент шаҳарлари янги шаклда ишлашга ўтади. Вилоят марказларида янги формат 2023 – 2025 йилларда жорий этилади. Таъкидлаш лозимки, 5G пилот тармоғи пойтахтдаги «Astana Hub»IT-стартаплар технопарки халқаро базасида ишлаб турибди. Алмати ва Чимкентда станциялар ўрнатиладиган жой белгиланган, тегишли  тест синовлари ўтказиляпти.

 

 Абдумалик Сарманов таржимаси.