«Оқин» кинолентаси Бразилиядаги кинофестивалда ғолиб бўлди

10.06.2022, 18:52

Қозоғистон кинематографи яна битта халқаро мукофотга лойиқ кўрилди. Режиссёр Дарежан Ўмирбаевнинг «Оқин» кинолентаси Бразилия кинофестивалида мукофотга сазовор бўлди. Картина «Ўзга нигоҳ» секциясида «Энг яхши фильм» деб тан олинди. Ушбу категорияда 10 мамлакатдан янги ленталар ҳам, турли фестивалларда юқори баҳоланган фильмлар ҳам тақдим этилди. «Оқин» фильми Париждаги «Жорж Помпиду маркази» замонавий  санъат музейида намойиш этилиши кутиляпти. Франция пойтахтида 10-26 июнь кунлари Берлин кинофестивалининг энг яхши фильмлари тақдим этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.