«Қозоғистонда энергия самарадорлиги» дастури қандай натижа берди

10.06.2022, 16:42

Ижтимоий соҳада иш юритаётган 96 объект фаолиятида 30 фоизли тежамкорлик кузатилди. Уларда  етти йилга мўлжалланган «Қозоғистонда энергия самарадорлиги» дастури доирасида энергия тежовчи технология жорий этилди. Пойтахтда дастур доирасидаги фаолият якунлари чиқарилди.  Аналитиклар маълум қилишича,  лойиҳа натижалари мультипликатив таъсир кўрсатади. Иқтисодиётнинг бир қанча соҳаларида ижобий ўзгаришлар юзага келади. 

Бауржан Смағулов, «Энергия самарадорлиги ва  энергия тежаш институти» ҲЖ Бошқаруви раиси:

– Мазкур лойиҳа мультипликатив таъсир кўрсатади. Биринчидан, унда маҳаллий \Қозоғисон маҳсулоти улуши катта. Қурилиш материалларидан 85 фоизи ўзимизники. Қўшимча 2000 иш ўрни яратилди. Шу кунларда ҳукумат Жаҳон банки билан бирга мазкур лойиҳғани кенг миқёсда ривожлантириш кераклиги хусусида хулосага келди. Нега? Чунки термомодернизация талаб қилувчи ижтимоий объектлар мамлакатимизда жуда кўп.

Куни-кеча Парламент депутатлари лойиҳанинг аҳамиятини муҳокама қилди. Сенаторлар энергия тежаш ва электр энергиясидан фойдаланишни тартибга келтирувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда тасдиқлади.

Дания Еспаева, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Депутати:

– Электр энергияси сарфи 30 фоизга қисқариши харажатларнинг 30 фоиз камайишини кўрсатади. Айнан, бюджет харажатларининг. Чгуки ижтимоий соҳа бюджет ҳисобидан таъминланади. Шунинг учун ҳам биз келажакда мамлакат бюджетини қанчалик тежаш мумкинлигини кўриб турибмиз. Биз мавжуд  электр энергиянинг 30 фоизини сарфлайдиган 900 йирик корхона мавжуд. Уларнинг ҳар бирида энергоаудит ўтказиш керак. Махсус тайинланган одамлар ҳар бир корхонада электр энергиясини қанчалик тежаш мумкинлигини ўрганиб чиқиши лозим. Шу тариқа, улар корхона маблағини тежайди ва атроф муҳитни яхшилашга ҳисса қўшади.

Таъкидлаш лозимки, энергия самарадорлиги лойиҳалари учун Жаҳон банки грант маблағлари ҳисобидан 20 миллион доллардан зиёд маблағ ажратилган.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.