Сербиянинг маънавий етакчилари Қозоғистонга келади

10.06.2022, 15:38

Сербиянинг маънавий етакчилари Қозоғистоннинг эътиқодлараро мулоқотни  илгари суриш ташаббусини қўллаб-қувватлайди. Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари VII съездига бағишлаб Белград шаҳрида ўтказилган экспертлар йиғилишида шундай баёнот берилди. Қозоғистон элчиси Мади Атамқулов мазкур съезднинг мулоқот майдончаси сифатида аҳамиятини таърифлади. Ўз навбатида маънавий етакчилар ва эксперт таъкидлашича, динлараро диалог мамлакатлар ва халқларни бир-бирига яқинлаштиради. Улар фикрича, бугунги мураккаб халқаро вазиятда ушбу съезд каби маънавий дипломатияга бағишланган глобал ташаббус айни муддао. Таъкидлаш лозимки, серб томони  сентябрь ойида Қозоғистон пойтахтида ўтказиладиган тадбирда иштирок этишини тасдиқлади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.