Қирғиз ҳайкалтароши Қозоғистоннинг «Дўстиқ» ордени билан мукофотланди

10.06.2022, 12:31

Қирғиз ҳайкалтароши Тамила Маматова ІІ даражали «Дўстиқ» ордени кавалери бўлди. Қосим-Жўмарт Тўқаев мукофотлаш тўғрисида Фармонни имзолади.  Ижодкор икки халқ ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик мустаҳкамланишига қўшган ҳиссаси учун шундай шарафга лойиқ кўрилди. Тамила Маматова бир йил аввал Абай бюстини яратган ва Кўкшетау коллежига бепул совға қилганди. Унинг кейинги ижод намунаси – Мухтор Авезов бюсти бўлди. Ҳозир Иссиқкўл соҳилидаги ёзувчининг уй-музейи реконструкция қилиняпти. Бу даргоҳга июль ойида келганлар машҳур адиб бюстини кўра олади.

Тамила Маматова, ҳайкалтарош:

- Бу орден мени илҳомлантиради. Абай Қўнонбоев образини яратаётгнимда у мен тасаввур қилганимдаги каби чиқди. Сўнгра бошланган адабий туркумни давом эттиришга қарор қилдим. Машҳур инсонлар - Чингиз Айтматов ва Таттибубу Турсунбаева бюстларини ясадим. Абай ва Мухтор Авезов ҳам қозоқ халқининг жуда эътиборли, эътироф қозонган шахслари.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.