Осмонимиз очиқ. Қозоғистонликлар самолётларни танлаяпти

10.06.2022, 10:23

Қозоғистонликлар тобора кўпроқ парвоз қиляпти. Ўтган тўрт ой давомида мамлакат авиакомпаниялари 2 миллион 600 минг одамнинг йўлини яқин қилди. Рэнкинг. кз портали маълум қилишича, бу кўрсаткич бир йил аввалгидан 3 ярим фоизга кўп. «Коронабўҳрон»гача бўлган давр – 2019 йилнинг январь-апрель ойларига нисбатан эса ўсиш 20 фоизни ташкил қилди. Қозоғистонликлар кўпроқ Алмати, Чимкент ва пойтахтга учяпти. Умуман олганда, 4 ой ичида мамлакат авиакомпаниялари даромади 120 миллиард тенгени ташкил қилди. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда авиация тобора ривожланиб боряпти. Бугунги кунда авиакомпаниялар учун Европа давлатларига учиш бўйича чеклов умуман йўқ.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.