Хорижликлар Қозоғистондаги референдум ҳақида

09.06.2022, 10:16

Конституцияга ўзгаришлар киритилиши – фақат бошланиши. Энди ислоҳотларни амалга татбиқ этиш керак. Кўплаб экспертларнинг фикри шундай. Шуни ҳам айтиш керакки, Қозоғистонда референдум якшанба куни бўлиб ўтса ҳам, кўплаб хорижий оммавий ахборот воситалари ушбу мавзуда мақолалар беришда давом этяпти. Шу жумладан, Американинг Форбс нашри Ариэль Коэннинг мақоласини чоп этди. Журналист Қозоғистон учун сиёсий янгиланишнинг аҳамиятини тилга олди.

«Ўтган якшанба куни бўлиб ўтган референдум Қозоғистоннинг Евроосиё материгининг энергетик ва иқтисодий ўқига айланиши учун йўл очади», дея таъкидлади Ариэль Коэн.

Италиянинг «Il Giornale» нашри Қозоғистонда юз берган тарихий воқеанинг муҳимлигини кўрсатиб ўтди.  Журналист Федерико Жулиани мамлакатдаги сиёсий ўзгаришларни қўллаб-қувватлади.

- Миллий янгиланиш йўлидаги биринчи қадам бўлган Конституцияга ўзгаришлар парламент ва маҳаллий ҳокимият органлари ваколатларини кенгайтиради, Қозоғистон сиёсий тузилишидаги мувозанатни ўзгартиради, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини қайта кўриб чиқади. Бир гап билан айтганда, Қозоғистон учун муҳим даврни кузатяпмиз.

Нашрлар Қозоғистон фуқароларининг янги ислоҳот ва ўзгаришларга онгли равишда ёндашганига урғу бермоқда.

“Референдум 2022” рўёбга чиқди, экспертлар таъкидлашича, ҳатто бирорта қоидабузарлик рўйхатга олинмади, бу эса фуқароларнинг ўз бурчларига садоқатли эканлигини, мамлакатини, тараққиётни қадрлашини кўрсатади. Қозоғистон келажаги калити ҳисобланади. Референдум натижаси: 77,18 фоиз аҳоли конституциявий ўзгаришлар тарафдори. Қозоқ халқини тарих саҳифаларидан жой олган тикланиш ва тараққиёт куни – 2022 йил 5 июнь санаси билан табриклайман”.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.