Бағдат Мусин Appleга кириллчадан лотин ёзувига автоматик транслитерацияни таклиф қилди

08.06.2022, 18:22

Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин Apple бош директорига iOS тизими янги версиясида кириллчадан лотин ёзувига автоматик транслитерацияни киритишни таклиф қилди. Унинг таъкидлашича, бу лотин ёзувига кўникишга ёрдам беради.

Бағдат Мусин, Қозоғистон Республикаси рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири:

- Қозоғистонликлар номидан iOSга қозоқ тилини киритгани ва унда автоалмаштириш каби функцияларни киритгани учун Тим Кукдан миннатдорман. Apple халқимиз лотин ёзувига кўникишини осонлаштириш учун кириллчадан лотинга транслитерацияни йўлга қўйса жуда мамнун бўлардик.

Яқинда Apple корпорацияси янги iOS 16 мобиль тизимини тақдим этди. Унда қозоқ тили илк марта тизимли шаклда ишлатилади. Янгиликни iPhone нинг барча сўнгги авлодларида синаб кўриш мумкин. Эски ускуналар аввалги версияда қолаверади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.