Қозоғистонда майдончалардаги иш фаолияти қонунийлаштирилади

07.06.2022, 19:22

Қозоғистонда турли майдончалардаги бандлик қонунийлаштирилади.  Ҳукумат соатида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилишича, мамлакатда ярим миллион нафарга яқин одам турли йўналишлардаги онлайн-тизимларда меҳнат қилади. Улар қаторида туристик порталлар, такси хизмати, овқат етказиб бериш каби хизматлар бор.  Бундай форматдаги фриланс иш аҳоли учун қулай бўлгани ҳолда унда камчиликлар ҳам бор, шулардан энг муҳими – ижтимоий ҳимоя мавжуд эмаслиги. Вазирлик бундай хизматчиларни ижтимоий ҳимоя тизимига тортиш учун пилот лойиҳа ишлаб чиқди.  Мамлакатда ишлаб турган саккизта асосий онлайн майдончалар операторлари билан биргаликда у синовдан ўтказилади. Йил охирида натижалар чиқарилади. 

Тамара Дуйсенова, Қозоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири:

- Биз операторлар билан биргаликда белгилаб оладиган чора-тадбирлар ҳеч ким учун тўсиқ бўлмайди, бугунги кундаги рўйхатдан ўтиш тизимига салбий таъсир кўрсатмайди. Кейинчалик улар аҳолининг бошқа тоифаларига ҳам татбиқ этилади. Унда соддалаштирилган рўйхатдан ўтиш, солиқ тартиби ва соддалаштирилган ижтимоий тўловлар тизими рўёбга чиқарилади. Масалан, бугунги кунда мавжуд бўлган ягона ижтимоий тўлов шаклида.

 

 Абдумалик Сарманов таржимаси.