РЕФЕРЕНДУМ-2022: Экспертлар фикри

06.06.2022, 18:21

Қозоғистонда Конституцияга ўзгаришлар киритиш бўйича республика референдуми шаффоф, очиқ, демократик шаклда ўтди. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин пойтахтда бўлиб ўтган брифингда шундай деди. Унинг таъкидлашича, умуман олганда, овоз бериш жараёни қонунчиликка ва мамлакат зиммасига олган халқаро мажбуриятларга мос бўлди. Эслатамиз, ШҲТ сайловни кузатиш учун 17 вакилини йўллаганди.

Чжан Мин, ШҲТ Бош котиби:

- Миссия референдум қонунийлигини шубҳа остига қўйиши мумкин бўлган миллий қонунчилик меъёрлари бузилишини аниқламади. Миссия бўлиб ўтган референдумни очиқ, шаффоф ва демократик деб ҳисоблайди. Мазкур тадбирни юқори даражада ўтказганлиги учун Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Марказий референдум комиссиясига миннатдорчилик билдирамиз.

Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши вакиллари ҳам участкаларда барқарор вазият кузатилганини гапирди. Уларнинг фикрича, референдум тўғри ўтди. Келган сайловчилар энг кам миқдори – 50 фоизи шарти бажарилди. Эслатамиз, мамлакатимизда ўтаётган референдумни 272 хорижлик кузатувчи назорат қилди. Улар 25 давлат ва 11 халқаро ташкилотдан.

Аркадий Кошеев, оўҳичк котибияти катта мутахассиси:

- Умуман олганда, яхши ташкил қилинган, ҳамма нарса тушунарли. Ахборот тарқатишдаги мукаммалликни тилга олмоқчиман. Алоқа каналлари бўйича маълумот бериб борилди. Телевидение, интернет, босма нашрлар яхши ишлади. Участкаларда иш етарлича яхши ташкил қилинган.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.