МИД РК: Хориждаги қозоғистонликларнинг салкам 73 фоизи референдумда овоз берди

06.06.2022, 18:18

Хорижда яшовчи қозоғистонликларнинг 73 фоизи умуммиллий референдумда овоз берди. Республика Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, жаҳоннинг 52 давлатида 65 сайлов участкаси ташкил қилинди. Эслатамиз, бугун Нур-Султон вақти билан тонгги 06:00 да Вашингтон, Нью-Йорк ва Оттавадаги овоз бериш пунктлари ёпилди.