Атираулик 80 тиббиёт ходими хорижда таълим олади

06.06.2022, 10:04

Атирау вилоятида 80 нафар Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассиси жаҳоннинг энг яхши клиникаларида малакасини ошириши режалаштирилган. Уч ой давомида мутахассислар Исроил, Россия, Туркия ва Германияда малакасини оширади. Сўнгра тиббиётчиларга халқаро кўринишдаги сертификатлар берилади.

Асхан Байдуалиев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари:

- 2 ой давомида гуруҳ тўпланади. У бош врачлар берган рўйхатлар ва танлов комиссияси хулосаси асосида шакллантирилади. Акушер-гинекологлар, реаниматологлар, акушеркалар, ҳамшира ва хирурглар сараланади. Гуруҳ Исроилда таълим олади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.