Бугун Қозоғистон халқи Конституцияга ўзгаришлар бўйича референдумда овоз беряпти

05.06.2022, 10:46

Бугун Қозоғистон халқи Конституцияга ўзгаришлар бўйича референдумда овоз беряпти. Тадбирда 11 миллион 700 минг фуқаро қатнаша олади. Мамлакат бўйлаб 10 мингдан кўпроқ сайлов участкалари очилган. Айни вақтда, 52 хорижий давлатда 65 та овоз бериш пункти ишлаб турибди. Эслатамиз, Қозоғистон халқи ассаблеяси сессиясида Қосим-Жўмарт Тўқаев умумхалқ референдуми ўтказиш таклифини илгари сурганди. Давлат раҳбарининг тегишли Фармони 5 май куни имзоланди. Бугунги кунгача мустақил Қозоғистон тарихида икки марта ўта муҳим масалалар умумхалқ овоз бериши йўли билан ҳал этилган. Биринчи референдум 27 йил муқаддам бўлиб ўтганди.