Қосим-Жўмарт Тўқаев референдумда овоз берди

05.06.2022, 13:42

Қосим-Жўмарт Тўқаев референдумда овоз берди. Давлат раҳбари пойтахт Ўқувчилар саройидаги 59-участкага келди. Шунингдек, Парламент Сенати раиси Маулен Ашимбаев ва Мажилис раиси Ерлан Кўшанов ҳам овоз берди. Бош вазир Алихан Смаилов ҳам референдумда иштирок этди. Ҳукумат раҳбари пойтахтдаги 111-сонли участкага келди. Эслатамиз, Қозоғистонда ўтказилаётган республика референдумида Асосий қонуннинг 33 моддасига оид Конституцияга ўзгаришлар ва қўшимчаларни тасдиқлаш масаласи киритилган.