Қосим-Жўмарт Тўқаев референдум арафасида Қозоғистон халқига мурожаат этди

03.06.2022, 19:14

Референдумда ҳар бир фуқаронинг овози муҳим. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига мурожаатида шуни таъкидлади. Конституциянинг 33 моддасига ўзгариш киритилади. Уларнинг ҳаммаси халқ манфаатларига хизмат этади. Президент 5 июнь куни ёппасига овоз беришга чақирди. Таъкидлаш лозимки, республика тарихида биринчи марта умумхалқ референдуми орқали Асосий Қонунга ўзгаришлар киритиляпти.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Сайлов участкасидаги сизнинг овозингиз ўта муҳим ва янги, ҳаққоний ижтимоий ҳаёт қоидаларини белгилашда ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Сайлов участкасига келиш орқали сиз халқимизнинг баҳамжиҳатлиги ва бирдамлигини намойиш қиласиз. Мутлақо кузатилмаган даражада юксак геостратегик ноаниқлик ва мамлакат қаршисида турган мураккаб вазифаларни ҳал қилиш зарурати туғилган бу даврда биз бирлигимиз, тотувлигимиз билан кучли бўламиз. Ҳақиқий демократия ҳар бир фуқаронинг умумий яратувчанлик ишида фаол қатнашишини талаб қилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.