Давлат рамзлари кунига атаб 200 дан кўпроқ тадбир ўтказилади

03.06.2022, 11:00

Жорий йилда Қозоғистон Давлат тимсоллари 30 йиллигини нишонлайди.  Юбилей сана арафасида пойтахтда кўп сонли акциялар, флэш-моблар ва концертлар ўтказилади. Юзлаб ижодий ташкилотлар иштирокида 200 дан зиёд тадбир ўтказилиши кўзда тутилган. 4 июнь куни пойтахт автоҳаваскорлари ва спортчилари шаҳарнинг шоҳкўчаларидан колонна бўлиб ўттиз километр масофани босиб ўтади. Бу рақам бежиз танланмаган, у мамлакат мустақиллик белгилари тасдиқланган сананинг 30 йиллиги тимсоли ҳисобланади.

Нурпеис Қўнисбаев, Автомотоспорт бўйича Қозоғистон Республикаси давлат тренери:

- Спортчи учун ўз мадҳиясини куйлаш, жаҳоннинг ҳар қандай нуқтасида мамлакати байроғини кўтариш шараф! Автопойга – Давлат тимсоллари кунининг энг ажойиб тадбирларидан бири. Ушбу кун ҳар бир юртдошимиз қалбида туғилиб ўсган мамлакат учун ифтихор ва ватанпарварлик ҳисини қўзғатади.

Сакен Есиркепов, тилларни ривожлантириш ва архив ишлари Бошқармаси раҳбари:

- 4 июнда биз ватанпарварлик акцияси ўтказамиз. Пойтахтнинг асосий кўчаларида, йирик савдо марказларида, жамоат транспортида волонтёрлар аҳолига 5 мингдан зиёд давлат байроғини тарқатади. Кечки соат 5 да эса Е. Рахмадиева номли давлат академик филармониясида байрам концерти бошланади.

Байрам дастурининг асосий нуқталаридан бири – мамлакат президенти иштирокида Давлат байроғини кўтариш маросими бўлади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.