Алоҳида эҳтиёжлари бор болалар учун Бурабай саёҳати ташкил қилинди

02.06.2022, 15:12

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни доирасида 100 нафардан зиёд алоҳида эҳтиёжи бор болалар учун «Бурабай» миллий парки бўйлаб экскурсия ташкил қилинди. Болалар «Бўтай-Бурабай» музейи,  Абилайхон сайхонлигидаги интерфаол мультимедия мажмуаси, шунингдек, Ақмўла вилоятининг энг йирик курорти визит марказида бўлишди.

Амангелды Қайрбеков, «Қулиншақ» Болалар хайрия жамғармаси» ҳусусий жамғармасининг ақмўла вилояти бўйича филиали раҳбари:

- Кўплаб олимлар, тарихчилар бу заминни муқаддам деб ҳисоблайди. Унинг ўз энергетикаси бор экан. Ота-оналар, болалар мана шу ердан қувват олади. 2009 йилдан буён бу ерга келаётган болалар фикрича, уларда ижобий ўзгаришлар кузатилган. У дунёқарашни кенгайтиради, саломатликни мустаҳкамлайди. Айниқса, асаб тизимига жуда яхши таъсир кўрсатади.

Қизиқарли саёҳатнинг яна бир ўзига хос жиҳати шунда бўлдики, турли интерфаол ўйинларда қатнашишди. Рақамлаштирилган жанглар, пойгалар, камондан ўқ отиш болаларнинг бой ўтмиш муҳитига шўнғиши учун имкони берди. «Самруқ қуш парвози» атракциони ёрдамида болалар республиканинг энг манзарали жойларига 5D саёҳат қилди.

Зульфия Тлеуова, кўп фарзандли она:

- Болалар мамлакатимизнинг ўтмиши билан танишиши, атроф-муҳитни ўрганиши шарт, деб ҳисоблайман. Болаларимизга мана шундай байрам шукуҳи берган тадбир ташкилотчиларига раҳмат. Барча саёҳат иштирокчилари миллий паркда яшовчи флора ва фауна вакиллари  билан танишдилар.

Таъкидлаш лозимки, тадбирни «Қулиншақ» жамғармаси Қозоғистон Республикаси Президенти ишлари бошқармаси ёрдмида  амалга оширди.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.